sergeli.poytaxt.uz Sergeli.Poytaxt.Uz - Қонун Ва Қарорлар Ижроси – Устувор Вазифа
Фотогалерея
Видеогалерея
Қонун ва қарорлар ижроси – устувор вазифа
 

  Бошига қайтиш...

 

  Тошкент шаҳар Маънавият ва маърифат кенгашининг ташаббуси билан 2013 йилнинг 15 февралидан  15 мартига қадар “Обод турмуш йили” муносабати билан “Ободлик кўнгилдан бошланади” шиори остида Тошкент шаҳрида маънавий тарғибот ойлиги ўтказилди.

  Ойлик давомида 320 та корхона-ташкилотда, 417 та таълим муассасасида ва 476 та маҳаллада маънавий тарғибот тадбирлари,  ижодкорлар билан учрашувлар ва бадиий кечалар ташкил этилди.

  Шунингдек, жойларда ҳашарлар ўтказилиб, ҳудудларни тозалаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

  Корхона, ташкилот ва муассасаларда “Маънавият ҳафталиклари”ни ўтказиш тизими йўлга қўйилди.

  Маънавият тарғибот марказининг шаҳар бўлимидаги тарғиботчилар ва мониторинг гуруҳлари фаолият олиб бормоқда.

  “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”, “Обод турмуш йили” Давлат дастури мазмун-моҳияти, “Оила – муқаддас даргоҳ”, “Тинчликни асраш – барчамизнинг бурчимиз”, “Одам савдоси – бугунги кун муаммоси”, “Гиёхвандлик – аср вабоси”, “Диний экстремизм – жамият кушандаси”, “Огоҳликка даъват, диний ақидапарастликка қарши кураш”, “Тинчлик ва барқарорлик – олий  неъмат” каби мавзулар бўйича тарғибот учун тезислар ишлаб чиқилди.

  Таълим муассасаларнинг барча бўғинларда, маҳаллалар ва ташкилотларда “Оқаётган сув қадри”, “Тинчлик учун курашмоқ керак”, “Тубанлик” каби фильмлар намойиш этилиб, иштирокчиларга уларнинг мазмун-моҳияти тушунтириб берилди. Жойларда амалга оширилган манзилли маънавий тадбирлар сабабли тарғиботнинг натижадорлиги сезиларли даражада ошди.

  Жорий йил давомида турли мавзуларда 8486 та маънавий тарғибот тадбирлари ўтказилди. Тарғибот ишларига ёзувчилар, шоирлар, ижодкорлар, санъаткорлар, имом-хатиблар, ҳуқуқшунос, сиёсатшунос олимлар ва зиёлилар жалб этилди.

  Ушбу тадбирларнинг асосий қисми юртимиздаги ислоҳотларнинг моҳиятини тарғиб этиш, одамларнинг онгини ўзгартириш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, фуқароларимизда ҳуқуқ ва мажбуриятларини теран англаш, атроф муҳитга бўлган масъулиятини оширишга қаратилди.

  Бугунги кунда Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси, ижодкорлар, зиёлилар, психологлар, малакали шифокорлардан иборат ишчи гуруҳлар тузилган. Оилаларга кириб, суҳбатлар ўтказиш ва мавжуд муҳитни ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

  Тошкент шаҳридаги бозорлар, кўчалар ва жамоат жойларида маънавиятимизга зид бўлган маҳсулотлар савдоси, тарғибот воситаси ва кўргазмасининг олдини олиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар билан биргаликда рейдлар ташкил этилиб, 87 та ҳолатда қоидабузарликлар ва маънавиятимизга зид бўлган маҳсулотлар савдоси аниқланди ҳамда бартараф этилди.

  Кишиларнинг маънавий онгини юксалтириш мақсадида ҳамда Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кўрсатмасини инобатга олиб, Тошкент шаҳридаги театрларга ташкилотларда ишлайдиган ходимлар, кам таъминланган оила аъзолари ва ёшларнинг боришини ташкил этиш ишлари йўлга қўйилди.

Мафкуравий иммунитетни шакллантириш ҳар қандай ёт ғояга қарши курашнинг энг асосий усули ҳисобланади. Аммо мафкуравий иммунитет ўз-ўзидан, осонликча, меҳнат-машаққатсиз шаклланавермайди.

  Олий таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш, миллий ғоя тарғиботини амалга оширишнинг истиқлол йилларида шаклланган механизми, ўзига хос тизими мавжуд. Бу ҳам таълим, ҳам тарбия жараёни орқали амалга оширилади.

  Шаҳримизда маҳалла тизими кучли ривожланган. Бу аҳолининг маҳаллада зич яшашидан ҳам келиб чиқади. Шунинг учун биз миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишларни маҳаллаларда ҳам кучайтириш йўлидан боряпмиз. Маҳаллалар билан олий таълим муассасалари ҳамкорлигини янада кучайтиришимиз даркор.

  Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш ва уни самарали олиб боришда  иккита муҳим дастуриламал мавжуд.

  Унинг биринчиси – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида” қарори бўлса, иккинчиси “Юксак маънавият – енгилмас куч” китобидир. Бу икки манбада соҳа ривожи учун айнан нима ишлар қилишимиз кераклиги, қайси йўналишларда фаолият олиб боришимиз лозимлиги аниқ-тиниқ кўрсатиб берилган.

  Давлатимиз раҳбари таъкидлаб ўтганларидек, “Маънавият – инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир”.

  Сессия кун тартибидаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги               «Соғлом авлодни шакллантириш, оналар ва болаларни муҳофаза қилиш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида»ги ҳамда 
2009 йил 1 июлдаги «2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларини янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора тадбирлари Дастури тўғрисида»ги қарорларининг ижроси  юзасидан Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Б.Мамажоновнинг  ҳисоботи тингланди.

  Ҳисобот муҳокамаси давомида аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, бу соҳадаги ишлар самарадорлигини ошириш борасида белгиланган чора-тадбирларнинг аниқ ва ўз вақтида бажарилиши назоратга олиниши,  маҳаллалар ва таълим муассасаларида соғлом оилани шакллантириш масалалари, “Соғлом она - соғлом бола” мақсадли вазифасини амалга оширишнинг асл моҳиятини кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилиши лозимлиги белгиланди.

  Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, “Соғлом авлод учун” жамғармаси Тошкент шаҳар таянч маскани, “Камолот” ЁИҲ Тошкент шаҳар Кенгаши, Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг шаҳар вакиллиги, “Маънавият тарғибот маркази” шаҳар бўлими ҳамкорликда шаҳар, туман ва маҳаллаларда ташкил этилган Жамоатчилик Ишчи гуруҳлари ишини самарали ташкил этиш, улар орқали аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом авлод туғилиши ҳамда жисмоний баркамол ёшларни тарбиялаш борасида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича ҳамкорликда амалий ишларни ташкил этиш таъкидланди.

  Бундан ташқари аҳоли ўртасида тиббий саводхонликни ошириш, уларга кўрсатилаётган тиббий ёрдамлар сифатини ошириш, хонадонларнинг тиббий ижтимоий ҳолатида мавжуд бўлган муаммоларни бартараф этишда олиб бориладиган ишларнинг сифатини ошириш қатъий белгилаб қўйилди.

  Кун тартибидаги  “2013 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи Ғ.Зупаров ҳисобот берди.

  Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонун талабларини амалга ошириб, Дастур ва иш режасига асосан 2013 йил 1-ярим йиллигида аҳолини иш билан таъминлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш, янги иш жойларини яратиш, ишсиз аҳолини касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари йўналишларида қатор ишлар амалга оширилди.

  Жумладан, Бандлик дастури буйича Тошкент шахрида 2013 йил 1-ярим йиллигида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларига 5,2 минг нафардан ортиқ фуқаролар мурожаат қилган. Мурожаат қилганларнинг 4,4 минг нафарини бандлиги таьминланган. Шулардан 2,3 минг нафардан ортиғи иш билан таъминланди, 2,1 минг нафардан ортиғи қайта касбга тайёрланди ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига 130 нафар фуқаролар жалб қилинди.

  Аҳоли бандлигини таъминлаш, одам савдосига қарши курашиш, турли жиноят ва кўнгилсизликларни олдини олиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бир вақтда, “Ишга жойлаштириш куни” тадбирларини сифатли ва самарали ўтказиш масалаларидаги туман ҳокимликлари, маҳалла раислари, корхона ва ташкилотларнинг роли мухим аҳамият касб этади.

  Шу билан бир қаторда, Тошкент шаҳар Ўрта махсус касб-ҳунар бошқармаси томонидан касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун корхона ва ташкилотларга бириктирилган.

  Уларнинг аксариятига ишга қабул қилиш бўйича уч томонлама шартномалар тузиш ишлари якунига етказилган.

   2013 йил битирувчиларини диплом олганларидан сўнг бўш иш ўринлари ва янгидан яратилаётган иш ўринларига ишга жойлаштириш чоралари кўрила бошланади.

  Тошкент шаҳар Ўрта махсус касб-ҳунар бошқармаси ҳамкорлигида, жойларда касб-ҳунар коллежларида битирувчилар учун корхона ва ташкилотлар иштирокида 2013 йил май ойидан бошлаб 70 дан ортиқ махсус бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаларини ўтказилиши назарда тутилган. Шундан 2013 йил 1-ярим йиллигида касб-хунар коллежлари ва махала худудларида жами 35 та мехнат ярмаркалари ташкил этилди.

  Бундан ташқари сессияда Тошкент шаҳридаги баъзи географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Унда Юнусобод тумани, “Ҳасанбой” даҳасидаги жойлашган “Шарқ ҳақиқати” ҳамда “Обод” маҳалласидаги ҳамда Сергели тумани, “Янги ҳаёт” маҳалласидаги номсиз янги кўчалар, Шайхонтоҳур тумани, “Обиназир” маҳалласидаги қайта номланган кўчалар, баъзи коллеж номлари ҳамда шаҳар марказида янгитдан ташкил этилган маданият ва истироҳот боғи ўз аксини топган.

  Шунингдек,  сессияда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси юзасидан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш юзасидан устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича Бектемир тумани ҳокими С.Махаметов, Олмазор тумкани ҳокими О.Зайниддинов, Тошкент шаҳрида 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида Халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси Ш.Бурхонов, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Коммунал хўжалик ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича доимий комиссиясининг фаолияти тўғрисида доимий комиссия раисининг ўринбосари Д.Аюпов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг 2013 йил 17 майдаги “Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг ижтимоий-маданий ривожланиш ҳамда ёшлар сиёсати ва соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссияларнинг фаолиятини мониторинг қилиш натижалари тўғрисида”ги қароридан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакилик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясига ёрдам берувчи шаҳар Кенгаши ишчи гуруҳи раиси, сенатор Ф.Абдураҳимоваларнинг ҳисоботлари тингланди.

  Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги йигирма еттинчи сессияси ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси С. Артикова ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Э.Рўзметов иштирок этиб, шу куннинг долзарб масалалари бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

  Сессияда кун тартиби бўйича кўрилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниб, кейинги сессиянинг кун тартиби лойиҳаси тасдиқланди ҳамда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ваколати доирасидаги бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Э.ИСМАТУЛЛАЕВ, 2013 йил 10 июль



Печать 25 Июль 2014 Ўқилди: 544


Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
Сайтда фойдаланувчилар сони: 45
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

14.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Сергели туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

(2015 йилдан буён)

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

1

 

 

2751

 

2148

 

480

 

Ижродаги мурожаатлар

 

1

 

644

 

147

 

431

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

1

 

1983

 

2000

 

49

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

1

 

118

 

43

 

121

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Ишонч телефон

(+9989 71) 257-91-11

Девонхона

(+9989 71) 258-65-55

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 257-91-11

Факс

(+9989 71) 257-91-11

 
Хабар қолдиринг
  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар