sergeli.poytaxt.uz Sergeli.Poytaxt.Uz - Устувор Вазифалар Ижроси Йўлида
Фотогалерея
Видеогалерея
Устувор вазифалар ижроси йўлида
 

Устувор вазифалар ижроси йўлида

Куни кеча халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда Юртбошимизнинг халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги маърузаси асосида ишлаб чиқилган устувор йўналишлар бажарилиши, “Обод турмуш йили” давлат Дастури белгиланган вазифалар ижроси, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш ҳамда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши сессияси ваколатига кирадиган бошқа қатор масалалар кўриб чиқилди.

Сессияни халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов олиб борди.

Кун тартибидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2012 йил 16 мартдаги халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сўзлаган нутқидан келиб чиқиб, Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган қўшимча чора-тадбирларнинг ижроси тўғрисида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ф. Зияевнинг маърузаси тингланди

Ўтган 2012 йил давомида шаҳарни ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш бўйича муайян ишлар амалга оширилди.

Жумладан, 2012 йилда шаҳарнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳажми аввалги йилга нисбатан 10,2 фоизга ўсди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ўсиш суръати 114,9 фоизга тенг бўлди. Хусусан, замонавий ва кўплаб ишчи ўринларини яратишга мўлжалланган 96 та саноат лойиҳалари ишга туширилди. Хизмат кўрсатиш соҳаси учун яратилган қулай муҳит ва солиқ имтиёзлари ҳисобига ҳисобот даврида 405 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилган бўлиб, ўсиш суръати 114,8 фоизга етди, соҳанинг умумий ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 59,7 фоизни ташкил этиб, 41,1 минг та янги иш ўринлари яратилди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишига катта эътибор қаратилди. Улар томонидан енгил саноат, қурилиш материаллари, электротехника товарлари ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш соҳасида ривожланишга эришилганлиги ҳисобига уларнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 53,6 фоизни ташкил этди.

Ўтган йилда шаҳарда катта бунёдкорлик, қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Хусусан, Мустақиллик умумхалқ байрами арафасида Чилонзор туманида “Бунёдкор” стадиони, ёпиқ сузиш ҳавзасига эга бўлган футбол мактабини барпо этиш бўйича қурилиш ишлари ниҳоясига етказилди.

Шунингдек, Навоий кўчасидаги ижтимоий-маданий ва маиший объектларни ўз ичига олган 320 хонадонга мўлжалланган 8 та янги уй-жойлар қурилиши ишлари белгиланган режа асосида 2012 йилнинг декабрь ойида фойдаланишга топширилди.

Коммунал соҳадаги ислоҳотларни чуқурлаштириш борасида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Бугунги кунда ташкил этилган 2327 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан шаҳардаги мавжуд 9 мингдан ортиқ кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатилмоқда.

Коммунал хизматлар бозорида рақобат муҳитини шакллантириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш учун 245 та бошқарув ва хизмат кўрсатувчи ихтисослаштирилган ташкилотлар ташкил этилиб, Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг 1670 таси билан шартнома тузилди.

Тошкент шаҳрининг иқтисодий салоҳиятини янада ошириш, саноат, ҳизмат кўрсатиш ва бошқа тармоқларни жадал ривожлантириш орқали янги иш ўринларини ташкил этиш Дастури белгилаб олинди.

Бу дастурни шакллантиришда асосий эътибор шаҳарда самарасиз, кам қувватда ишлаётган, фаолият кўрсатмаётган, бўш турган объектларни фаолиятини тиклаб, ишга тушириш, шунингдек Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори асосида ўз ҳудудларида қурилишга рухсат берилган ва ер ажратилган, лекин қурилишлар тугалланмаган объектларни ишга тушириш орқали қўшимча равишда янги иш ўринлари ташкил этишга қаратилди. Амалга ошириладиган ишлар натижасида қўшимча 100 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

2013 йилда шаҳар хўжалиги ва аҳолисига кўрсатиладиган коммунал хизматлар бўйича узилишларга йўл қўймаслик мақсадида 450 та кўп қаватли уйларни муҳандислик комуникациялари тўлиқ капитал таъмирлаш борасида жадал ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу масала юзасидан қабул қабад қилинган сессия қарорида 2013 йил учун белгиланган устувор йўналишлардан келиб чиқиб ҳамда шаҳар иқтисодиётида фойдаланилмаётган заҳираларни тўлиқ сафарбар этиш ва шу орқали қўшимча иш ўринлари ташкил этишга йўналтирилган “2013-2015 йилларда Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури” мақсадли кўрсаткичларини тўлиқ таъминлаш чоралари кўрилсин, бунда макроиқтисодий барқарорлик сақлаб қолиш, таркибий ўзгаришларни мантиқий ва изчил давом эттириш, ҳар бир тармоқда сифат даражасини ошириш ҳамда етакчи тармоқларда иқтисодиётни самарали ривожланишига замин бўлувчи ўсиш суръатларини таъминлаш масаласи устувор вазифалардан бири сифатида белгилаб қўйилди.

Шунингдек, итисодиётда таркибий ўзгартиришлар ва диверсификациялашни чуқурлаштириш, мавжуд қувватларни модернизациялаш ва технологик жиҳатдан янгилаш жараёнини жадаллаштириш, саноат кооперацияси асосида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ҳисобига шаҳар иқтисодиётининг рақобатбардошлилигини ошириш ишлари қатъий назоратга олиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Хусусий сектор кўламини кенгайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, унинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улушини янада кўпайтириш улар олдида юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш борасида барча имкониятларни жалб қилган ҳолда ҳар томонлама кўмаклашиш чораларини кўриш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантиришни таъминлаш, бунда ижтимоий соҳа объектларининг янгидан қурилиши, капитал реконструкция қилиниши ва таъмирланиши бўйича амалга оширилаётган ишлар, шаҳар қиёфасини ўзгартириш, кўча ва ҳиёбонларни, аҳоли яшаш пунктларини ободонлаштириш бўйича кўрилаётган чоралар ижроси қатъий назоратга олиниши қатьий белгилаб қўйилди.

2016 йилгача бўлган даврда Тошкент шаҳрида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ҳудудий дастури мақсадли кўрсаткичлари ижроси юзасидан тизимли мониторинг олиб борилиши, бунда бозорни янги замонавий хизмат кўрсатиш турлари билан тўлдириш ҳамда кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш тадбирларининг амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги, коммунал соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар кўламини кенгайтириш, коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида модернизация жараёнларини жадаллаштириш, кўп қаватли уй-жой фондларини бошқариш ишларини такомиллаштириш, қарздорликни камайтириш, энергия ресурсларини тежаш борасида қабул қилинган ҳукумат қарорлари ва дастурларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш масалалари юзасидан эътибор берилиши керак бўлган жиҳатлар янада кенгайтирилди.

Шу билан бир қаторда туман ҳокимлари зиммасига 2012-2013 ўқув йили касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш, битирувчиларни ишга қабул қилиш бўйича уч томонлама шартномалар тузиш амалиётини кенгайтириш, шунингдек аҳоли бандлигини таъминлаш учун салоҳиятли иш берувчилар иштирокида бўш иш ўринлари ярмаркаларини ўтказиш юзасидан самарали иш олиб бориш белгилаб қўйилди.

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Тошкент шаҳридаги ижроси ва ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш.Турдиқуловнинг ахбороти тингланди.

Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида 150 та диний ташкилот давлат рўйхатига олинган ва улар фаолият олиб бормоқда. Шундан, 116 таси ислом дини ва қолган 34 таси бошқа диний конфессияларга қарашли ташкилотлардир. Фаолият юритаётган барча диний конфессияларнинг диний байрамлари ҳамда маросимларини ўтказиш учун зарур шароит яратилган.

Ушбу ташкилотлар биноларини тартибга келтириш ва қонун талаблари асосида ишни ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Тошкент шаҳрида ижтимоий-маънавий ва диний муҳитнинг барқарорлигини сақлаш муҳим масала ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан ҳар йили ақидапарастлик ва миссионерликка қарши кураш, конфессиялар ва миллатлараро бағрикенгликни таъминлаш бўйича манзилли чора-тадбирлар дастури қабул қилинади.

2012 йил давомида Тошкент шаҳрида корхона, ташкилот, бозор, маҳалла, таълим муассасаси ва оилалар билан ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ва диний экстремизм ғояларига қарши 15819 та маърифий тадбирлар ўтказилган.

Ёшларнинг маънавий дунёқарашини яхшилаш, турли таҳдидларни олдини олиш, профилактик ва тарғибот тадбирларни самарали уюштириш, ижтимоий хавфли ва диний муҳитдаги оила фарзандлари билан манзилли ишлаш ва уларнинг онгига зарарли ғояларнинг таъсирини камайтириш мақсадида таълим муассасаларда психологик тренинглар, семинар машғулотлар ва маданий тадбирлар уюштирилди.

Ушбу масала бўйича қабул қилинган сессия қарорида пойтахтда жойлашган корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва бозорларда ҳар ойда “Маънавият ҳафталиги”ни ўтказиш ҳамда ҳафталик доирасида ташкилотлардаги меҳнат жамоаси ва бозорлардаги тадбиркорлар орасида мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг натижаси, қабул қилинган қонун ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва бугунги куннинг долзарб масалаларига оид мавзуларда маънавий-маърифий тарғибот ишларининг савиясини янада ошириш масаласи белгилаб қўйилди.

Сессия кун тартибидаги “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга қаратилган қонунчиликка риоя қилиниши аҳволи ҳамда бу борадаги прокурор назоратини янада кучайтириш чоралари” бўйича Тошкент шаҳар прокурори М.Обидовнинг ахбороти тингланди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида” қонуни инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга қаратилган муҳим қонуний ҳужжатлардан бири ҳисобланади. Маърузачи ушбу қонун талабларига тўхталиб, баъзи туман ҳокимликлари, давлат ва жамоат ташкилотларининг мансабдор шахслари томонидан фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда қонунбузарликга, жумладан сансалорлик, юзаки қараш, масаланинг моҳиятига чуқур кириб бормаслик каби салбий ҳолатлар содир этилаётганлига алоҳида тўхталиб, бу борада мансабдор шахсларнинг масъулиятини кескин ошириш лозимлигини билдирди ва қонун талабриини бузганлик учун жавобгарлик кўзда тутилганлигини таъкидлаб ўтди.

Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳуқуқлари ҳамда шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари тўлиқ таъминланиши мутассадди ташкилот раҳбарларининг бош бурчи эканлиги алоҳида кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар фаолиятини самарали мувофиқлаштириш, маҳаллий давлат ҳокимияти ва ўзини ўзи бошқариш органлари билан амалий ҳамкорликни таъминлаш чораларини янада мустаҳкамлаш белгиланди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили Н. Насимовнинг ахбороти тингланди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг Тошкент шаҳар Минтақавий вакиллиги мустақил жамоат органи сифатида фуқаролар номидан ва уларни ҳуқуқларини ҳимоя қилган ҳолда йўл қўйилаётган ноқонунийлик ва адолатсизликлар олдини олиш мақсадида муайян ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, мазкур ишларни жойларда ташкил этиш, иш самарадорлигини янада ошириш мақсадида шаҳар хокимлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси шаҳар “Маънавият тарғибот” Маркази, Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши, “Маҳалла” ҳайрия жамот фондининг Тошкент шаҳар бўлими ва пойтахтимиздаги бошқа турли жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилган.

Шунингдек, шаҳар прокуратураси, Адлия бошқармаси ва Ички ишлар бош бошқармаси билан хамкорлик битимлари тузилган. Минтақавий вакиллик иш фаолияти давомида фуқароларнинг мурожаатларини атрофлича кўриб чиқишда эксперт гуруҳи ҳамда хамкор бўлган, мазкур ташкилотларнинг ишчи гуруҳлари аъзоларини, мутахассиларини тобора кўпроқ жалб этиши натижасида, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя этиш, шикоятларини тўлақонли ўрганиб, қонуний ечимини топишда ижобий самарасини кўрсатмоқда.

Сессияда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси юзасидан Юнусобод тумани ҳокими Ш.Азимжонов, Сергели тумани ҳокими О.Содиқов ва Шайхонтоҳур тумани ҳокими М.Мирқосимовларнинг ҳисоботларин юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Жумладан, туман ҳокимликларига иқтисодиётни янада эркинлаштириш соҳасида ислоҳотларнинг устувор йўналишларини амалга ошириш концепциясининг бажарилишини фаоллар йиғилишида танқидий муҳокама қилиш, ислоҳотлар жараёнига тўсқинлик қилаётган сабабларни чуқур таҳлил қилиб, устувор вазифаларнинг тўлиқ бажаришини таъминлаш борасида амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш топширилди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш, иқтисодиётга чет эл сармояларини жалб қилиш, янги иш ўринларни ташкил этиш масалалари юзасидан қабул қилинаётган Фармон ва Қарорлар моҳиятини туманларда фаолият кўрсатаётган барча корхоналарга етказиш кўрсатиб ўтилди.

Бунда асосий эътиборни қабул қилинган Дастурларни изчил, тўлақонли бажарилишини таъминлаш, ҳар бир корхона билан бевосита ишлаб, уларнинг муаммоларини атрофлича ўрганиш ҳамда муаммолар ечимини ижобий ҳал этиш, корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини ошириш орқали рақобатбардошлигини кучайтириш, импорт ўрнини босадиган экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш йўли билан экспорт Дастурларини бажаришга қаратилди.

Шу билан бир қаторда, иқтисодий ночор, кам қувватда ишлаётган ва фаолият кўрсатмаётган корхоналарни ўрганиш, ушбу объектлар қувватларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, уларга салоҳиятли инвесторларни жалб этиш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишни 100 фоизга етказиш, маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, саноат кооперациясини ривожлантириш асосида маҳаллий маҳсулотларни кўпроқ ишлаб чиқариш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш жараёнларини изчил давом эттириш, бу борада чет эл сармояларини иқтисодиётга кенг жалб қилиш, корхоналарда янги иш ўринларини ташкил этиш орқали, аҳолининг ишсиз қатламини иш билан таъминлаш, касаначиликни кенг ривожлантиришга қаратиш лозимлиги белгилаб қўйилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, уларни туман иқтисодиётидаги улушини ошириш, ушбу соҳа вакилларига кредит масалаларини ҳал этиш, қабул қилинаётган қарорларда уларга берилаётган имтиёзларни кенг тушунтириш, мулоқот, семинарлар ўтказиш бўйича таъсирчан чораларни кўриш, тегишли тузилмалар билан биргаликда коммунал хизматлар, айниқса, аҳолига коммунал-маиший хизмат кўрсатишнинг замонавий механизмларини ва самарали тузилмаларни яратиш, кўп қаватли уй-жой фондларини бошқариш ишларини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишларни қайтадан кўриб чиқиш топширилди.

Бундан ташқари халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ушбу сессиясида “Тошкент шаҳридаги умумий овқатланиш тармоғи объектлари ва нонвойхоналарда архитектура, ёнғин хавфсизлиги ва санитария қоидаларига риоя қилинишини тартибга солиш тўғрисида” Ёшлар сиёсати ва соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссияси раиси С.Туробжонов, “Тошкент шаҳар ҳокимининг 2013 йил 8 апрелдаги “Тошкент шаҳрида автомототранспорт сақлаш қурилмаларини ободонлаштириш ва шаҳарсозлик қоидаларига мувофиқ тартибга келтириш тўғрисида” Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси С.Бобоқулов, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа ва аҳолига хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси раисининг ўринбосари Ж.Иноғомов, “Тошкент шаҳар ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйлар йўлакларини таъмирлаш ва намунали даражада сақлаш тўғрисида” Коммунал хўжалик ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича доимий комиссияси раисининг ўринбосари Д.Аюпов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясига ёрдам берувчи халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ишчи гуруҳининг раҳбари, сенатор Ф.Абдураҳимова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари У.Шайимқулов, Т.Назаров, Р.Фозилов ва бошқаларнинг ахборотлари тингланиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шунингдек, сессияда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 44-моддасига мувофиқ, Мирзо Улуғбек туманидаги 9-Салор ва 15-Феруза, Сергели туманидаги 27-Дўстлик округларида бўшаб қолган ўринларга халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг сайловини 2013 йил 12 май, якшанба куни ўтказиш белгиланди.

Сессияда депутатлик ваколатларига доир бошқа қатор масалалар ҳам кўриб чиқилди.

“Тошкент оқшоми”, 2013 йил 11 апрель



Печать 25 Июль 2014 Ўқилди: 1467


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Сергели туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

23

 

 

403

 

284

 

Ижродаги мурожаатлар

 

8

 

198

 

96

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

15

 

205

 

188

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

1

 

38

 

20

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 258-65-55

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 257-91-11

Факс

(+9989 71) 257-91-11

 
Хабар қолдиринг
  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар