sergeli.poytaxt.uz Sergeli.Poytaxt.Uz - Шаҳримиз Янада Обод Ва Гўзал Бўлсин
Фотогалерея
Видеогалерея
Шаҳримиз янада обод ва гўзал бўлсин

   Шаҳримиз янада обод ва гўзал бўлсин

  Халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, ижтимоий ҳамкорлик, беғараз ёрдам ва меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар ҳудудларини, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш  шу куннинг долзарб масалаларидан биридир.

  Шу мақсадда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш даврида “Ободонлаштириш ва тозалик ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида фармойиш қабул қилди.

  Унда 2012 йилнинг июль-август ойларининг шанба ва якшанба кунлари кенг жамоатчилик жалб этилган ҳолда “тозалик куни”ларини  ўтказиш белгиланди.

  Бунда алоҳида эътибор туманлар миқёсида каналлар, зовурлар, ариқларни, зиёратгоҳ ва қабристонларни, кўп қаватли уйлар ва маҳаллалар ҳудуди ҳамда улар орасидаги кўчаларни, байрам тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган майдонлар, истироҳат боғлари, ташкилотлар ва идораларнинг атроф ҳудудларини тозалаш ва ободонлаштиришга қаратилади.

  Ҳар биримиз учун азиз ва қардон бўлган шаҳримиз экологик жиҳатдан тозалиги ва кўркамлиги билан нафақат пойтахтимиз аҳолисини, балки меҳмонлар эътиборини ҳам тортиб келмоқда.  Ҳар йили бунёд этилаётган замонавий уй-жойлар, боғ ва хиёбонлар, ижтимоий инфратузилма объектлари барпо этилаётгани шаҳримиз кўркига кўрк қўшаётганидан бирдан қуврнамиз. 

  Бунёд этилган кўркам бино ва иншоотлар, ободонлаштирилган ва кўкаламзорлаштирилган ҳудудлардан баҳраманд бўлиб билан бир қаторда уни авайлаб-асрай билишимиз ҳам керак.

  Ўзимиз яшаган уй-жойимизни, ҳовлимизни ва атроф-ҳудудни тоза ва озода сақлаш бизга ота-боболаримиздан қолган мерос. Ушбу маънавий бойликни кенг ёйиш, уни ёшлар, айниқса фарзандларимиз онгига сингдириб бориш ҳар бир ота-онанинг, қолаверса мураббий ва маҳалла фаолининг асосий бурчи ҳисобланади.

  Тозалик –  озода ва покиза маъносини билдиради. Тозалик  риоя қилиш ва унга интилиш инсоний фазилатлар сирасига киради. Шунинг учун ҳам халқимиз: “Тозалик – дил гавҳари”, -дейди. Бу бежиз айтилмаган.

  Шундай экан ҳар биримиз гўзар шаҳримизни янада тоза ва озода бўлишига ўз ҳиссамизни қўшайлик.

  Албатта, Ватан остонасидан бошланади. Эрта тонгда келинларимиз  ҳовли ва йўлакларни чиннидай тозалаб қуйганини кўриб, дилимиз яйраб, яхши кайфият билан ўз хизматимизга жўнаймиз. Биргина шунинг ўзи ҳам кишига қандай кўтаринки кайфият бағишлайди.  Шундай экан, тозалик ва озодагарчиликка риоя қилиш кишидан масъулият ҳам талаб этади. Ишхонамиз атрофи озодами?  Маҳалламиздан ўтадиган ариқ ва зовурлар тозами? Маҳалла ва ишхонамиз ҳудудига экилган гул ва дарахтларга сув қуйиляптими?...

  Оддий туюлган, лекин ниҳоятдан зарур бўлган бу нарсаларга эътибор берайлик. Ножўя ётган бир хас-чўпни  четга олиб қўйиш кундалик одатимизга айлансин.

  Халқимизда “қарс икки қўлдан чиқади” деган гап бор. Агар барча саъй-ҳарактларимизни бирлаштирсак, шаҳримиз янада обод, гўзал ва кўркам бўлади.

  Азиз ҳамшаҳарлар!

  Яқинлашиб келаётган ҳаммамиз учун Энг улғ, энг азиз байрам – Мустақиллигимизнинг йигирма бир йиллигини муносиб кутиб олайлик. Барчангизни ҳар шанба-якшанба кунлари бўлиб ўтадиган Ободонлаштириш ва тозалик ойлигида фаол иштирок этишга чорлаймиз.

  “Тошкент оқшоми” газетасидан



Печать 25 Июль 2014 Ўқилди: 769


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Сергели туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

23

 

 

403

 

284

 

Ижродаги мурожаатлар

 

8

 

198

 

96

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

15

 

205

 

188

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

1

 

38

 

20

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 258-65-55

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 257-91-11

Факс

(+9989 71) 257-91-11

 
Хабар қолдиринг
  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар