sergeli.poytaxt.uz
Фотогалерея
Видеогалерея

Сергели тумани

 ​Сергели туман ҳокимияти (Анна Ахматова кўч 1) - Тумандаги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1967 й. 20 янв.да ташкил этилган. Т.нинг жан.-гарбий қисмида. Сергели тумани ҳудуди марказий т.й. трассасидан Чирчиқ дарёси қайирларигача бўлган ерларни, жан.-ғарбда Чоштепа, Нўғайқурғон, Тошкент аэропорти атрофи, Қуйлиқ 5-7, Сергели 1-8, Спутник (Йулдош), Дустлик, Қурувчилар мавзелари, Эски Сергели, Саноат зонасини қамраб олади. Шим.-ғарбдан Тошкент вилоятининг Зангиота, жан.-шарқдан Янгийул туманлари б-н чегарадош. Майд. 5,6 минг гектар, шу жумладан, кўкаламзор ерлар 2,8 минг гектар. Аҳрлиси 149 минг киши (2009), асосан, ўзбеклар (46%) ва руслар (42%), шунингдек, корейс, татар ва б. миллат вакиллари яшайди. Маҳаллалар ва уй-жой ширкатлари сони 33 та бўлиб, 25 мавзе ва Йулдош (Спутник) шаҳарчасидаги (1966 й.да ташкил этилган) 13 гузардан иборат. Кўчалар сони 174 та. Асосийлари: Тошкент автомобиль халқа йулининг жан. қисми, Янги Сергели, Чоштепа, Анна Ахматова, Қипчоқ кўч. Тошкент-Ангрен т.й. ҳам туман ҳудудидан ўтади. Сергели туманида 2097 та корхона ва ташкилот бўлиб, 12 таси йирик корхона, жумладан «Файз» холдинг компанияси, «Ўзиккиламчиранглиметалл» ОАЖ, «Мебель» ОАЖ, авиация таъмирлаш з-ди, «Новатор» (трактор поршенлари) МЧЖ ва б. 300 дан зиёд саноат корхонасида: мебель, иккиламчи қора ва рангли металл, поршень, гигроскопик пахта, асфальт, резина ва пластмасса буюмлари, ёғочни қайта ишлаш, чарм ва б. махсулотлар ишлаб чиқарилади. «Баракат-Альфа» (гигроскопик пахта), «Гринворд» (болалар озиқ.-овқати, мева шарбатлари), Тошкент т.й. масофаси (контейнерлар жунатади) корхоналари, Қуёшдан химоялаш буюмлари з-ди (пластмасса ромлар ва б.), «Тошкент» халқаро аэропорти, Сергели авиаотрядлари, 3 автокомбинат, «РАФ» автокорхонаси (йуловчиларга кичик автобусда хизмат кўрсатилади), 4-, 12-автобус саройлари мавжуд. Шунингдек, 1748 та кичик корхона ва микрофирма фаолият юритмоқда. 1330 чакана савдо, 89 та умумий овкатланиш, 69 та дорихона, 13 та ёнилfи қуйиш шохобчаси ва 346 та турли хизмат кўрсатиш муассасалари фаолият кўрсатади. Туманда 27 умумий таълим мактаби, 7 касб-ҳунар коллежи, 2 болалар спорт мактаби, 34 мактабгача таълим муассасаси бор. Соглиқни сақлаш тизимида 2 шахар касалхонаси, 3 оилавий поликлиника, 1-акушерлик мажмуаси, тери-таносил касалликлари диспансери аҳолига хизмат кўрсатади. Сергели туманида ташқи иктисодиёт миллий банки, саноат қурилиш банки, «Асакабанк», «Уй-жой жамғарма банки», Халқ банки булимлари мавжуд. Шаҳардаги энг йирик савдо мажмуаларидан Сергели деҳқрн бозори, «Автомакон» бозори, «Пойтахт» Сергели савдо маркази ишлаб турибди. 8 кутубхона, 3 маданият уйи, Усмон Носир ва Янги Сергели маданият ва истироҳат боғлари, мусиқа мактаби бор. 113 спорт иншооти, жумладан «Олимпия умидлари» спорт мажмуаси, 39 та стадион, 2 сузиш ҳавзаси, 111 спорт зали, 71 спорт майдончаси, сомомлаштириш спорт мажмуалари мавжуд. Сергели туманида республика ахамиятидаги археологик ёдгорликлардан Куваидтепа, Хонободтепа, Шоштепа сақланган. Туманда қурилиш ишлари, асосан, Тошкент зилзиласи (1966)дан кейин бошланган бўлиб, 1 ва 2 қаватли ёғоч уйлар қурилган. Сергели турар жой даҳасидаги 4 ва 9 қаватли бинолар 1980-90 й.ларда кўтарган. Туманда корейс, уйгур, қозоқ миллий маданият марказлари фаолият кўрсатади.


Печать 02 Сентябрь 2014 Ўқилди: 4669




Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
Сайтда фойдаланувчилар сони: 124
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

01.03.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Сергели туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

11

 

 

366

 

241

 

Ижродаги мурожаатлар

 

0

 

184

 

53

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

11

 

182

 

188

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

1

 

38

 

20

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 258-65-55

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 257-91-11

Факс

(+9989 71) 257-91-11

 
Хабар қолдиринг
  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар