sergeli.poytaxt.uz Sergeli.Poytaxt.Uz - Сардор Шуҳратов: Чикагодаги DeVry Университети Магистранти
Фотогалерея
Видеогалерея

Сардор Шуҳратов: Чикагодаги DeVry университети магистранти - Бўлимга қайтиш

“Америкада маълум бир фанни қанча вақт мобайнида ўқиш ва тугатиш талабанинг ўзига боғлиқ. Истаса, бир йилда 5 та, истаса 6 та фанни ўқиб, тезроқ тугатиши ҳам мумкин. Айнан мана шу жиҳатларни бизнинг таълим тизимимизга олиб кириш мумкин”.

Суҳбатдошим Сардор Шуҳратов айни кунларда Чикаго шаҳридаги DeVry университети магистранти. Ҳамюртимиз бакалавр таълимини Тошкентдаги халқаро Вестминстр университетида олган. Шунинг учун ҳам унда икки мамлакат таълимини қайсидир маънода солиштириш имкони бор. 

– Сардор, келинг дастлаб бизга университетингиз ва у ердаги таълим жараёнлари ҳақида гапириб берсангиз.

– Мен таҳсил олаётган DeVry университети АҚШнинг Иллиноис штатидаги Чикаго шаҳрида жойлашган. Очиғини айтганда, бу ердаги таълим тизими Ўзбекистондан катта фарқ қилади. Масалан, бакалаврят йўналишида уч-тўрт йил ўқиш шарт эмас. Шу вақт оралиғида билимларни ўзлаштириб, ўқишни тамомлаб кетишингиз мумкин. Бу эса талабанинг ўзига боғлиқ. Магистратура йўналиши анъанавий 2 йиллик таълим жараёнидан иборат.

Америкада, аввало, университетларга қабул қилинаётган ўқитувчилар сараланади. Улар дастлаб икки нарсага эга бўлишлари керак: биринчидан, ўз соҳасига оид тажрибага, иккинчидан, педагогик хусусияти, қобиляти ҳам инобатга олинади. Шунингдек, ҳукумат томонидан махсус веб-саҳифалар ташкил этилган бўлиб, унда сиз ўзингизга дарсга кираётган ўқитувчи ҳақида маълумот олишингиз, унинг ҳамкасблари орасидаги рейтингини билиб олишингиз ва албатта, овоз бериш жараёнида иштирок этишингиз мумкин бўлади. Шу жиҳатдан ҳам икки мамлакатнинг таълим тизими бир-биридан фарқ қилади.

– Жамиятга кириб келаётган ҳар қандай амалиётда халқаро майдондан ўзлашган элементларни кўриш мумкин. Хусусан, таълим тизимида ҳам. Хўш, сиз Ўзбекистон ва АҚШ таълим тизимидаги ўхшашликни нималарда кўрасиз?

– Албатта, ўхшашликлар мавжуд. Масалан, ҳар бир талабанинг дарс қолдирмаслиги назорат қилинади. Талабанинг неча маротаба дарс қолдиргани ҳам имтиҳонларда, албатта, инобатга олинади. Шу билан бирга, магистратура йўналишида ортиғи билан 8-10 нафаргача талаба таҳсил олади. Ярмаркаларнинг ташкил этилиши. Шу жиҳатларида ўхшашликни учратиш мумкин.

– АҚШ тажрибасидан Ўзбекистоннинг олий таълим тизимига олиб кириш мумкин бўлган янги технологиялар ҳам борми?

– Бор. Масалан, бизнинг мамлакатда талабалар аниқ бир дастур асосида ва танланган фанлар доирасида 4 йил давомида таҳсил олади. Бироқ, Америка Қўшма Штатларида эса маълум бир фанни қанча вақт мобайнида ўқиш ва тугатиш талабанинг ўзига боғлиқ. Истаса, бир йилда 5 та, истаса 6 та фанни ўқиб, тезроқ тугатиши ҳам мумкин. Айнан мана шу жиҳатларни бизнинг таълим тизимимизга олиб кириш мумкин. Бунда талаба вақтдан ютади ва тезроқ амалиётга йўналади.

– Америкада ҳам ўқиб ҳам ишлаш тизими қандай?

– Худди бизда бўлганидек, Америкада ҳам талабаларда дарсдан ташқари вақтларда ишлаш имкони бор. Бунинг учун ҳар чорак якунида иш ўринлари кўргазмалари ташкил этилади ва энг яхши номзодлар танлаб олинади. Синов муддати бир йилгача узайтирилиши мумкин. Бироқ, бу бир йил маошсиз ишлаш шарт, дегани эмас. Ҳаммаси талабанинг янги жамоага қанчалик тез мослашиб кетишига боғлиқ.

– Курсдошларингиз орасида Ўзбек талабалар ҳам борми?

– Бизнинг университетда мендан бошқа ўзбек талаба йўқ. Бунинг мен учун ҳам қулай тарафлари бор. Масалан, атрофдагиларим инглиз тилида суҳбатлашади. Бу тилни мукаммал ўрганишимга ёрдам бермоқда. 

– Диплом ўрнига сертификат, баҳо ўрнига даража...

– Ҳа, Америка тажрибасида кўплаб ОТМларда диплом эмас сертификат берилади. Баҳо ўрнига ноль баллдан тўрт балгача бўлган даража белгиланади. Менда ҳозирча ҳаммаси 4! Бу – яхши, дегани албатта.

– Келгусидаги режаларингиз.

– 3 йилдан буён Америкадаман. Интернет орқали янгиликларни ўқийман ва албатта, дўстларим билан суҳбатда бўлиб тураман. Бугун Ўзбекистон ҳар томонлама ўзгаришларга юз тутмоқда. Давлатимиз раҳбари бошчилигидаги ўзгаришларнинг бари жаҳон афгор-оммаси эътиборига интернат ОАВлари орқали яхши аён. Режаларим катта. Ўқишни тамомлаб, сертификатни олгач, янги билимлар билан Ўзбекистонга қайтаман ва молия тизимимизни халқаро даражага олиб чиқиш учун ҳаракат қиламан. Бунинг учун эса мамлакатимизда етарли шароит ва муҳит бор. Чет эл тажрибасини Ўзбекистоннинг банк-молия йўналишига олиб кириш учун ҳаракатни бошлаганман. Ўзбекистон мен учун ҳамиша биринчи, унинг тараққиётига ҳисса қўшиш ҳам мен учун аҳамиятли.

– Сардор, мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур. Биз сизни Ўзбекистонда янги билимлар билан кутамиз.

Исфандиёр Бургутбоев суҳбатлашди

14.05.2018

http://uza.uz/oz/society/sardor-shu-ratov-chikagodagi-devry-universiteti-magistranti--14-05-2018

Олдин      Кейин

Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
Сайтда фойдаланувчилар сони: 54
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

16.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Сергели туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

23

 

 

403

 

284

 

Ижродаги мурожаатлар

 

8

 

198

 

96

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

15

 

205

 

188

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

1

 

38

 

20

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 258-65-55

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 257-91-11

Факс

(+9989 71) 257-91-11

 
Хабар қолдиринг
  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар