sergeli.poytaxt.uz Sergeli.Poytaxt.Uz - Ижодкорлар Ўртасида Янги Танлов Эълон Қилинди
Фотогалерея
Видеогалерея

Ижодкорлар ўртасида янги танлов эълон қилинди - Бўлимга қайтиш

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили доирасида

“ФАОЛ ТАДБИРКОР – ИЖОДКОР НИГОҲИДА”

республика ижодий танловини эълон қилади!

Мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини, шу жумладан, халқимиз турмуш фаровонлигини янада ошириш, фаол тадбиркорлик бизнес фаолиятини инновацион, яъни замонавий ёндашувлар, илғор технологиялар асосида шакллантириб, бошқаларга ўрнак бўлаётган, бир сўз билан айтганда, замонамиз қаҳрамонлари дейишга арзийдиган ишбилармон, тадбиркор, фермерлар сиймосини яратишга чоғланган ижодкор қаламкашларни ушбу танловда фаол иштирок этишга чорлаймиз!

Танлов

– “Энг яхши бадиий асар”;

– “Энг яхши публицистик мақола”;

– “Энг яхши видеоролик” йўналишларида ўтказилади.

Ҳар бир йўналишда l, 2, 3-ўрин ғолиб ва совриндорлари аниқланади ҳамда уларга диплом ва қуйидаги миқдорда пул мукофотлари топширилади.

1-ўрин ғолибига энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида.

2-ўрин ғолибига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида.

3-ўрин ғолибига энг кам ойлик иш ҳақининг 25 баравари миқдорида.

Шунингдек, “Ёш тадбиркор образини яратган энг яхши асар учун”, “Замонавий тадбиркор аёл образини яратган энг яхши асар учун” номинациялари бўйича рағбатлантирувчи мукофотлар таъсис этилган.

Асосий ҳамкорларимиз – Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар ижодий уюшмаси. Ахборот ҳамкорларимиз – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси. 

Танловга тақдим этилган ижодий материаллар 2018 йилнинг 1 ноябрига қадар қуйидаги манзилга юборилиши лозим:

Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси, 73-А уй, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси.

Мурожаат учун телефонлар: (0371) 255-29-91, 254-01-22

Электрон почта: tanlov@uzlidep.uz

Танлов ғолиб ва совриндорлари 2018 йил 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги байрами арафасида эълон қилинади.

ЎзА

16.05.2018

http://uza.uz/oz/society/izhodkorlar-rtasida-yangi-tanlov-elon-ilindi-01-05-2018

Олдин      Кейин

Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
Сайтда фойдаланувчилар сони: 55
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

16.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Сергели туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

23

 

 

403

 

284

 

Ижродаги мурожаатлар

 

8

 

198

 

96

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

15

 

205

 

188

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

1

 

38

 

20

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 258-65-55

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 257-91-11

Факс

(+9989 71) 257-91-11

 
Хабар қолдиринг
  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар